loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Онлайн конференциялар ўтказилади

Аввал хабар берилганидек, шу йилнинг апрель ойида олий таълим муассасаларида онлайн конференциялар ўтказилади.

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан “ЭГО-ХХ: Санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик” мавзусида халқаро илмий-экспериментал онлайн конференция ўтказилади.

Мазкур анжуман шу йил 29 апрель куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да “ZOOM” платформаси орқали амалга оширилади.

Шу муносабат билан мақола ва тезислар электрон шаклда жорий йилнинг 20 апрелигача қабул қилинади.

Айни кунларда таътилда бўлган талабалар, магистрлар, ёш тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчилар ушбу имкониятдан фойдаланишлари ҳамда илмий мақола ва тезислари билан ОТМларда ташкил этилаётган онлайн конференцияларда иштирок этишлари мумкин.

Мурожаат учун тел.: Ф.Қодирова – (90) 957 82 0,
                                        М.Умарходжаева – (90) 908 22 84

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.