loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Онлайн танлов ғолиблари маълум бўлди

Аввал хабар қилинганидек, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус чора-тадбирлари ижросини таъминлаш учун Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси доирасида “Уйда қолинг ва ижод қилинг” шиори остида онлайн-танлов эълон қилинган эди.

Келажагимиз эгаларини тасвирий ва амалий санъат оламига қизиқтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, янги иқтидорларни кашф этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида  шу йилнинг 15 августидан 15 октябрига қадар 6 – 25 ёшлилар ўртасида ўтказилган ушбу онлайн-танловда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва бадиий таълим йўналишида бўлмаган олий таълим муассасалари талабалари фаол иштирок этди.

Иштирокчилар орасида 4 ва 5 ёшли болажонлар ҳам ўз ижод намуналарини тақдим этишган.Ҳакамлар ҳайъати уларни ҳам муносиб тарзда эътироф этишни лозим топдилар.

Танловга  Республикамизнинг барча ҳудудларидан 262 нафар ёшлар Ўзбекистон маданияти ва санъати, урф-одат ва қадриятлари, Истиқлол йилларида турли соҳаларда қўлга киритилган ютуқлар акс эттирилган ижодий ишларини тақдим этишди. Улар орасидан 38 нафари турли номинациялар бўйича ғолиб, деб топилди.

“Уйда қолинг ва ижод қилинг” онлайн танлови ғолиблари билан танишинг.  

4 ва 5 ёшлилар ўртасида «Жажжи конструктор», «Сеҳрли қалам» ва «Энг жажжи иштирокчи» номинациялари бўйича  ғолиб бўлганлар:

6-10 ёшдаги иштирокчилар ўртасида  «Энг яхши креатив ролик муаллифи», «Энг яхши тасвирий санъат асари», «Энг яхши ғоя муаллифи», «Пластилиндан ясалган энг яхши ижод намунаси», «Энг яхши график асар», «Қоғоз ва картондан ясалган энг яхши ижод намунаси», «Моҳир қўллар»  номинацияларида ғолиб чиққанлар:

11 – 15 ёшдаги иштирокчилар ўртасида «Энг иқтидорли иштирокчи», «Сеҳрли қалам», «Энг яхши график асар», «Энг креатив ролик муаллифи», «Энг яхши дизайн асари», «Энг яхши рангтасвир асари», «Энг яхши плакат», «Миллий қадриятлар», «Энг яхши амалий санъат асари», «Энг яхши ғоя муаллифи», «Энг яхши миниатюра сари», «Моҳир қўллар» номинациялари бўйича ғолиблар:

16 – 20 ёшдагилар ўртасида «Энг иқтидорли иштирокчи», «Сеҳрли қалам», «Энг яхши график асар», «Энг креатив ролик муаллифи», «Энг яхши дизайн асари», «Энг яхши рангтасвир асари», «Энг яхши плакат», «Миллий қадриятлар», «Энг яхши амалий санъат асари», «Энг яхши ғоя муаллифи», «Энг яхши миниатюра сари», «Моҳир қўллар» номинациялари бўйича ғолиблар:

21 – 25 ёшдагилар ўртасида  «Энг яхши  рангтасвир асари», «Анъаналар давомчиси»,»Энг яхши дизайн асари», «Энг креатив ролик муаллифи», «Энг яхши рангтасвир асари»,  «Энг яхши амалий санъат асари», «Энг яхши ғоя муаллифи», «Анъаналар давомчиси» номинациялари бўйича ғолиблар:

Якунда танлов ғолибларига Ўзбекистон Бадиий академиясининг дипломи, иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.