loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Оҳангаронда меморандум имзоланди

Бугун, 12 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти томонидан Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида жойлашган 9-умумтаълим мактабида  «Бешта муҳим ташаббус куни»  маданий-маърифий тадбири ташкил этилди.

Маълумки, институт  томонидан  ушбу 9-умумтаълим мактаби оталиққа олинди. Тадбирда институтнинг Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси ўқитувчилари – Муҳаммаджон Сатторов, Азизбек Солиев ҳамда Бобур Ваҳобжонов томонидан маҳорат дарслари ҳамда кўрик-танлов ўтказилди. Мазкур танловда ўқувчилар эркин мавзуда ўз истеъдодларини намоён этдилар. Танлов якунида турли номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Уларга  институт раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Оҳангарон шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шуҳрат Сотволдиев ҳам иштирок этди ва ҳамкорлик учун институт мутасаддиларига миннатдорлик билдирди.

Маданий-маърифий  тадбир сўнгида институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамда мактаб директори Феруза Машкурова ҳамкорлик меморандумини имзолашди. Ушбу меморандум  мактабда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус ижросини таъминлаш ҳамда  мактабнинг келгуси ривожи учун хизмат қилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.