loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Педагог кадрлар аттестацияси

Бугун, 31 май куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида тасвирий ва амалий санъат, дизайн ҳамда мусиқа йўналишидаги педагог кадрларни соҳа хусусияти бўйича аттестациядан ўтказиш бошланди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Бадиий академияси Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи М.Қурбонов  аттестацияни ўтказиш жараёни тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Унда Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларида олий, биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар ўз билими ва тажрибасини синайди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.