loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Пойтахтда санъат галереяси очилди

Тошкент шаҳрида рангтасвирчи рассом, “Шуҳрат” медали соҳиби (2020 й.), Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Иброҳим Валихўжаевнинг  санъат галереяси, ижод устахонасининг очилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда ўзбек маданият,санъат соҳаси йирик намояндалари – Ёқуб Аҳмедов, Муяссар Раззоқова, Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нур,  Ўзбекистон халқ рассоми, профессор Р. Худойберганов, Ўзбекистон халқ рассоми, академик С.Рахметов ҳамда Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Люго Ориол, Россия Федерацияси элчихонаси вакили Владимир Пономарёв ва жамоатчилик вакиллари  иштирок этди.

Сўзга чиққанлар ушбу тақдимот Ўзбекистонда шахсан давлат раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан тасвирий ва амалий санъат соҳасида ижодкорларга муносиб шарт-шароит яратиб берилаётгани, бундай эътибор соҳа ривожига кучли туртки бўлаётганини алоҳида эътироф этдилар.

Ушбу ижод уйи ва санъат галереясида ижодий учрашувлар ўтказилиши, ёш рассомларнинг кўргазмалари ҳам тақдим этилиши, бунинг учун барча шароит яратилгани  таъкидланди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.