loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Профилактика ишлари олиб борилади

Ўзбекистон Республикасида  коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича эълон қилинган карантин доирасида олиб борилаётган чора-тадбирларни тизимда жадаллаштириш мақсадида 19 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг И-16 – сон буйруғи қабул қилинди.

Мазкур Буйруқ билан:

  • Тизимдаги барча ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарлари ходимларнинг хавфсиз фаолияти учун зарур бўлган қатъий чора-тадбирларни амалга ошириши;
  • Бадиий кўргазмалар дирекцияси, Халқаро маданият карвон саройи, Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи, Тошкент фотосуратлар уйига вақтинча ( 31 мартга қадар) ходимлардан ташқари ташриф буюрувчилар кириб чиқиши тўхтатилиши;
  • Ходимларнинг Ўзбекисон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига қатъий риоя қилишлари назорат остига олиниши;
  • Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан бериладиган (21 -23 март кунлари) таътил давридан унумли фойдаланган ҳолда ўз биноларини мутасадди ташкилотлар мутахассисларини жалб қилган ҳолда дезинфекция чораларини кўриш;
  • Биноларни дезинфекция қилиш билан боғлиқ сарф-харажатлар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилди.

 

Мазкур Буйруқ ижросини таъминлаш  тизимдаги барча ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарлари зиммасига юклатилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.