loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ранглар олами

22 май куни Ўзбекистон ногиронлар жамияти Андижон вилояти бўлими, Ўзбекистон халқ демократик партияси Андижон вилояти кенгаши, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими, «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида «Мафтункор ранглар олами» Республика кўрик-танловининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари, ташкилотчилар ва вилоятдаги махсус мактаб тарбияланувчилари иштирок этдилар. Танловда белгиланган вақт давомида ногиронлиги бўлган ёш ижодкорлар ўз ижодий ишларини яратдилар.

Уларга Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида таҳсил олаётган ўқувчилар кўмаклашиб, йўл- йўриқ кўрсатиб турдилар.

Кўрик танлов якунида иштирокчилар БИУ вилоят бўлимининг дипломи, фахрий ёрлиқлари ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.