loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ранг ва чизгилар давомийлиги

Гулистон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги вилоят ахборот кутубхона марказида мамлакатимизнинг таниқли рассомлари ва сирдарёлик ёш ижодкорлар асарларидан ташкил топган “Ранг ва чизгилар давомийлиги” деб номланган ижодий кўргазмаcи ташкил этилди.

Ёш рассомларнинг ижодий фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган кўргазмада вилоятда фаолият олиб бораётган иқтидорли ўқувчиларнинг 40 дан ортиқ ижодий иши кўргазмага қўйилди. Уларда юртимизнинг гўзал манзаралари, миллий урф-одатларимиз, мамлакатимизда изчил давом этаётган ислоҳотлар жараёни, беш ташаббуснинг амалдаги ижроси тасвирланган.

Сирдарёлик ёш ижодкорлар билан биргаликда Ўзбекистон халқ рассоми, академик Аслиддин Исаев, Ўзбекистон халқ рассоми Нуриддин Калонов, санъат арбоби Акбар Фозилов ва Сирдарё вилояти Бадиий ижодкорлар уюшмаси раҳбари, “Дўстлик” ордени соҳиби Анорқул Бойбековларнинг ижод намуналаридан ташкил топган “Ранг ва чизгилар давомийлиги” ижодий кўргазмаси ўқувчиларнинг қишки таътиллари давомида намойиш этилади.

Мазкур кўргазма Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.