loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Рассомлар ҳарбийлар ҳузурида

Бугун, 30 май куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округ Нукус гарнизони ҳарбий қисмларидан бирида ҳарбий қисм ташкил топганлигининг 28 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимининг бир гуруҳ рассомлари ҳам иштирок этишиб, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун рангтасвир ва графика санъати бўйича маҳорат дарсларини ўтказишди. Маҳорат дарсида қорақалпоғистонлик истеъдодли рассомлар Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари Казакбай Хожамуратов, Наврўз Айтмуратов ва Полатжон Абдрейимовлар натурада портрет ишлаб, ижодий маҳорати ила томошабинлар таҳсинига сазовар бўлдилар.

Тадбир якунида ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан рассомларга миннатдорчилик билдирилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.