loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Рассом ва табиат

Шу кунларда Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида анъанавий “Рассом ва табиат” бадиий кўргазмасининг 35-чиси бўлиб ўтмоқда.

Унда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус бўйича “Ўзбекистон манзаралари” акцияси доирасида юртимиз рассомларининг табиат гўзаллигини акс эттирувчи асарлар ҳам намойиш этилмоқда.

Бадиий кўргазмада катта авлод вакиллари – Римма Гаглоева, Искра Шин, Анвар Мирсагатов, Анвар Мамажонов, Марина Бородина, Назира Қўзиева, Людвига Нестерович қаторида очиқ табиат қўйнида асар яратиш анъанасини давом эттираётган ёш рассомлар ижод намуналари ҳам ўрин эгаллаган.

Саёҳат географияси жуда кенг – бу Билдирсой ва Оқтош, қайноқ Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари, Чимённинг қорли тоғлари, Қамчиқ довони табиати ва ҳоказо.

Асарларнинг аксариятида табиат мотиви муаллифлар томонидан асл ҳолатида тасвирланган, бошқаларида улар декоратив табиатнинг хаёлий композицияларига айланган. Шундай бўлса-да, табиат ижодий ғояларнинг бирламчи манбаси бўлиб хизмат қилган.

Анъанавий “Рассом ва табиат” 35-бадиий кўргазмаси шу йил 15 январга қадар давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.