Тасвирий санъат даргоҳида ижод қилиб, кўпгина асарлар яратишдан ташқари ўқув юртларига мўлжалланган “Рангшунослик”, “Рангшунослик асослари”, “Тасвирий санъатда ранг”, “Витраж”, “Композиция”, “Чизма тасвир”, “Рангшунослик ва композиция асослари”, “Монументал безак санъати композицияси” каби дарслик ва қўлланмалар муаллифидир.
Кўп йиллик педагог устоз тарбиялаган шогирдлар миллий тасвирий санъатимиз ривожига ҳисса қўшиб келмоқдалар.