loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Рассом ва ўқувчилар мулоқоти

Бугун, 29 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида таниқли рассом билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

“Нозик чизгилар сеҳри” мавзусида Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими раҳбари, “Дўстлик” ордени соҳиби, рангтасвир ва графика рассоми Анорбой Бойбеков билан мактабнинг кўргазмалар залида ташкил қилинган ижодий учрашувда мактаб директори У.Ҳакимов рассом ўз ижодий фаолияти билан тасвирий санъатимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшигина қолмай, кўплаб шогирдлар тарбиялаётганини айтиб ўтди.

Рассом ўқувчиларга ҳаёт йўли, ижодий фаолияти ҳақида сўзлаб берди, ҳар қандай ютуққа меҳнатсеварлик фазилати асосий туртки бўлишини таъкидлаб, уларни устоз-мураббийлардан пухта сабоқ олишга чақирди. Ўқувчилар мусаввирдан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Энг қизиқарли савол эгаларига рассом эсталик совғаларини берди.

Тадбир давомида рассом А.Бойбеков ўқувчилар учун маҳорат дарсини ташкил этди, ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.

Мактаб директори У.Ҳакимов ижодкорга ташриф учун миннатдорлик билдириб, педагог жамоа номидан эсталик совғаларини топширди.  

                                                Ф.Зокиржонов,

Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.