loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Рўзи Чориев издошлари

26 ноябрь куни Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллиги тантаналари доирасида Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат-мактаб интернатида “Рўзи Чориев издошлари” расмлар танлови ғолиблари эълон қилинди ва тақдирланди.

Ушбу танловнинг мақсади – ўзбек тасвирий санъатига улкан ҳисса қўшган рассоми Рўзи Чориевнинг бетакрор ижодий меросини халқимиз, жумладан, ёш авлод вакилларига тўла етказиш, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, ёш ижодкорларнинг изланиши, ўз қобилиятини намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиш, ёш иқтидорларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлашдан иборат

Танловда 10 ёшдан 17 ёшгача бўлган вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ўқувчилари, тасвирий санъат йўналишида (рангтасвир, графика, портрет, ҳайкалтарошлик ва ҳ.к.) ижод қилаётган 186 нафар ёш ижодкор ўзларининг 186 та ижодий ишлари билан иштирок этишди.

Танловга “Сурхон водийси манзаралари”, “Сурхондарё замини ва одамлари”, “Рўзи Чориевни эслаб…” мавзуларда яратилган ижодий ишлар тақдим қилинди. Нуфузли Ҳакамлар ҳайъати танловга тақдим қилинган ижодий ишларни кўриб чиқишди ва иккита ёш тоифалари, яъни10 ёшдан 13 ёшгача ҳамда 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ёш тоифалари бўйича ғолиблар аниқланди.

Ғолибларга танлов дипломи ва совғаларини Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур топширди.

“Рўзи Чориев издошлари” расмлар танлови ғолиблари билан танишинг:

10-13 ёш тоифасида:

1.“Сурхон водийси манзаралари” номинацияси бўйича:

I ўрин соҳиби – Ботирова Шабнам. Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
II ўрин соҳиби – Алишерова Хилола. Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
III ўрин соҳиби – Аҳмедова Амина. Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

2. “Сурхондарё замини ва одамлари” номинацияси бўйича:

I ўрин соҳиби – Абдуҳакимова Шаҳзода. Қашқадарё Маданият маркази
II ўрин соҳиби- Худойбердиев Шоҳрух. Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
III ўрин соҳиби – Худойназаров Шаҳбоз. Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб интернати

3. “Рўзи Чориевни эслаб…” номинацияси бўйича:

I ўрин соҳиби – Сирожова Дилноза. Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
II ўрин соҳиби – Равшанов Мавлонбек Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
III ўрин соҳиби – Шокирова Муҳлиса Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

14-17 ёш тоифасида:

1. “Сурхон водийси манзаралари” номинацияси бўйича:

I ўрин соҳиби – Ўроқбоев Саддам Ўткирович. Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
II ўрин соҳиби – Хожиаҳмадова Дилором. Тошкент шаҳар. Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб интернати
III ўрин соҳиби – Саидқулов Шоҳжахон. Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

2. “Сурхондарё замини ва одамлари” номинацияси бўйича:

I ўрин соҳиби – Умарқулов Шаҳбоз Шерзод ўғли. Қашқадарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
II ўрин соҳиби- Қаҳҳоров Жўрабек. Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
III ўрин соҳиби – Маратқулов Мизробжон. Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

3. “Рўзи Чориевни эслаб…” номинацияси бўйича:

I ўрин соҳиби – Позилов Бахтиёр. Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
II ўрин соҳиби – Абдусаматова Турсуной. Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
III ўрин соҳиби – Эркинова Дилдора. Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.