“Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу тадбирнинг очилиш маросимида давлат ва жамоат арбоблари, ёзувчи-шоирлар, адабиётшунослар, рассомлар, ёш ижодкорлар, вилоятдаги таълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари, ахборот-кутубхона марказлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор Ф.Тошев очиб берди. Шундан сўнг сўзга чиққан Самарканд вилояти ҳокимининг ўринбосари Д.Маматқулов, Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ Миниатюра санъати директори ўринбосари Ф.Назиров китобхонлар байрами аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳаза билдиришди.