loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Санъат соҳасида ўзаро алоқалар ва фикр алмашинув

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Туркманистон Бадиий академияси вакиллари билан видеоконференция орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Туркманистон Бадиий академияси ташаббуси билан ўтказилган мазкур мулоқот чоғида даcтлаб Туркманистон  таълим муассасасининг проректори томонидан бугунги кун туркман тасвирий ва амалий санъати, таълим муассасасида ташкил этилган йўналишлар ҳамда талабаларнинг ижод маҳсули акс этган тақдимот намойиш этилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Дилафрўз Қурбонова бугунги кунда институтда бўлаётган ўқув-ижодий ва илмий жараёнлар, уларнинг натижалари, қўлга киритилган ютуқлар, институтнинг ўзбек ва жаҳон тасвирий ва амалий санъатида тутган ўрни ҳамда халқаро алоқаларига бағишланган маълумотларни тақдимот шаклида йиғилганлар эътиборига ҳавола этди.

Ўз навбатида ҳар иккала томон санъатшунос мутахассислари томонидан икки юрт санъатида бўлаётган замонавий жараёнлар, илмий изланишлар ҳамда икки халқнинг тасвирий ва амалий санъатида кузатиладиган ўзаро муштарак тенденциялар  тўғрисида фикр алмашилди.

Мулоқот сўнгида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, тажриба алмашиш мақсадида амалий ташрифларни ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.