24 йил олдин, 1996 йилнинг 18 октябрь куни Тошкентда Темурийлар тарихи давлат музейи тантанали суратда очилди. Шунингдек, айнан шу куни Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдони ва Соҳибқирон туғилган юрт Шаҳрисабздаги Оқсарой мажмуаси олдида Амир Темур ҳайкалларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Олдинроқ –1993 йил 31 августда Тошкентда Амир Темур ҳайкали қад ростлаган эди.
Соҳибқирон Амир Темурнинг кўҳна ва замонавий шаҳарларимиз марказида қад ростлаган уч ҳайкали муаллифи Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Илҳом Жабборовдир.