loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Спортчилар кўмаги

26 май куни Ўзбекистон Бадиий академиясига қарашли Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига Сирдарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги вилоят якка кураш турларига ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактаби директори Нуриддин Қудратов бошчилигида спорт мактаби бир гуруҳ спортчилари ташриф буюриб, Сардоба фожеасидан зиён кўрган оилалар ҳолидан хабар олишди.

Ташриф давомида спорт мактаби мураббийлари томонидан турли хил қизиқарли спорт мусобақалари ҳамда “Қувноқ стартлар” мажмуидан иборат миллий харакатли ўйинлар эстафетаси ўтказилди.

Эстафетада ғолиб бўлган ўқувчилар спорт мактаби томонидан спорт либослари ва эсдалик дипломи билан тақдирландилар. Бундан ташқари спорт мактаби томонидан сардобаликларнинг фарзандларига спорт либослари туҳфа қилинди.

Болажонлар ўтказилган тадбир ва берилган совғалардан жуда хурсанд бўлганини айтиб, ташкилотчиларга миннатдорчилик изҳор қилдилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.