loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Сурхон куйчиси

Термиз шаҳрида нишонланган Рўзи Чориев таваллуди 90 йиллиги тантаналари биринчи кунининг муҳим тадбирларидан яна бири Термиз шаҳридаги муҳташам «Termiz Art» галереясида бўлиб ўтди. Бу ерда Рўзи Чориев ҳамда унинг издошлари aсарларини ўзида жамлаган «Сурхон куйчиси» номли кўргазманинг очилиш маросими ўтказилди.

Маросимда сўзга чиққанлар Рўзи Чориев ижодининг аҳамияти, ўзбек тасвирий санъати ривожига қўшган улкан ҳиссаси, қолаверса кўплаб шогирдлар етиштиргани ҳақида яна бир бор тўхталдилар, мазкур кўргазмани ташкил этиш жараёнига оид маълумотлар, рассом билан боғлиқ самимий хотиралар билан ўртоқлашдилар.

Кўргазмада ҳам рассом ва унинг издошлари мўйқаламига мансуб 100 дан зиёд асарлар ўрин эгаллади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.