loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Сўз, оҳанг, тасвир

Шу йил 18 октябрь куни “Ўзбекистон Республикасидаги миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори ижроси доирасида маҳаллий ва хорижий сайёҳларга Тошкент шаҳрининг ўзига хос маданияти, тасвирий ва амалий санъат асарларини намойиш этиш мақсадида “Сўз, оҳанг ва тасвир” бадиий кечаси ўтказилди.

Бадиий кеча пойтахтимиздаги «Наврўз» маданият-истироҳат боғида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Дастур доирасида шоир, ёзувчи, актёр, ижрочилар билан бир қаторда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари – Умар Ражабов, Алишер Ҳамдамов, Нуриддин Нарзиев, Ўктам Саидов иштирок этишди. Тадбир доирасида рассомларнинг рангтасвир асарлари кўргазмаси намойиш этилди.

Шунингдек, ёш ижодкорлар – Умар Ражабов ва Алишер Ҳамдамов ташаббуси билан Ўзбекистонда биринчи марта деярли 11 метрлик картина яратиш бўйича маҳорат дарси ўтказилди. Иқтидорли мўйқалам усталари “Хивадан Бухорога. Буюк ипак йўли” деб номлашган рангтасвир асарини 3 соат мобайнида чизиб, якунлашди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.