loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ

Бу йил кутилмаган синов ва воқеликларга бой бўлди. Шу сабаб мактабларда битирувчи синф ўқувчиларини кузатиш тадбирлари ҳам ўзгача бўлиб ўтди. Улар устозлари, қадрдон дўстлари, мўътабар маскани билан масофадан туриб хайрлашди.

Бугун юртимизда битирувчи синф ўқувчилари байрами, яъни 25 май – “Сўнгги қўнғироқ”.

Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби маъмурияти мактабнинг илк битирувчиларини чин дилдан табриклайди.

Ҳурматли мактабимиз битирувчилари! Сизлар билан хайрлашиш биз учун нақадар қийин. Шуни айтиб ўтамизки, бу сизнинг катта ҳаётга қўяётган илк мустақил қадамларингиздан бири.

Ўтган давр мобайнида таълим даргоҳимизда устозларингиз, билимлар кони бўлмиш меҳрибон мураббийларингиз сизларга етарли билим бера олди, деб қатъий ишонч билан айта оламиз.

Шу сабабли, юзимизни ёруғ қилиб, берган билим ва кўникмаларимиз асосида келажакда етук кадр сифатида камол топиб, она Ватанимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшишингизга биз чин дилдан ишонамиз.

Муваффақият доимий хамроҳингиз бўлишини тилаган ҳолда, оқ йўл, азиз битирувчилар, деб қоламиз.

Умид ҲАКИМОВ,
П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби директори

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.