loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Таассуротга бой тадбирлар

Бугун, 27 май куни Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Япония маданият кунларининг 3-куни ҳам сермазмун кечди.

Япон маданияти ихлосмандлари ва мухлислари иштирокида кунниг биринчи ярмида оригами ва кирие (бадиий аппликация) сабоқлари, куннинг иккинчи ярмида эса оригами бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Бу жараёнда кунчиқар юрт вакиллари ҳам қатнашди.

Шин Мин Канаэ (Япония):

– Япониядан юртингизга яқинда келдим. Пойтахтингизда  юртим маданият кунлари бўлиб ўтаётганини эшитиб, бу ерга келдим.  Япон кимоноси, қўғирчоқлари ва елпиғичлари кўргазмаларини кўриб, ўз юртимда юргандек ҳис қилдим ўзимни. Гарчи мамлакатларимиз орасида масофа узоқ бўлса-да санъатнинг кучи халқларимизни бир бирига янада яқинлаштирмоқда, деб ўйлайман. Ўзим эса бевосита оригами маҳорат дарсларида иштирок этдим ва япония маданиятига катта қизиқиш борлигини кўрдим.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.