loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тажрибали ўқитувчидан сабоқ

Тасарруфдаги Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати иккинчи тоифали ўқитувчиси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси М.Абдуназаров ашёда ишлаш, материалшунослик фанидан маъруза ўқиди ва маҳорат дарси ўтказди.

У ашёда ишлаш, подрамник тайёрлаш, мато тортиш, сифатли матолар, картон грунтлаш,зиғир матоларнинг бир қанча турлари тўғрисида маълумот улашди ва мутахассислик фани ўқитувчиларига лефкас учун таг асос таёрлаш ва грунтовкалашни амалда кўрсатиб берди.

Ашёда ишлаш ҳамда материалшунослик – тасвирий ва амалий санъатнинг мураккаб йўналишлардан бири бўлиб, тингловчилар маҳорат дарсида бу борада мавжуд ва янги материалларни қўллаш ҳамда уларни олиш технологияси, усуллари тўғрисида янги билим ва кўникмага эга бўлишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.