Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан Ешчанов Ойбек Шукурлаевич Иш юритиш, жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
О.Ешчанов 1987 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида туғилган.
Маълумоти олий, 2009 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган.
2009-2016 йиллар давомида Тошкент геодезия ва картография касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, Тошкент ирригация ва мелиорация институти катта лаборанти, Юнусобод машинасозлик касб-ҳунар коллежида бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Ўзбекистон Бадиий академиясида 2017 йилда Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси сифатида иш бошлаган.