Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғига асосан Агабаев Шароф Курбанбай ўғли Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори лавозимига тайинланди.
Ш.Агабаев 1978 йил Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида таваллуд топган.
2002 йил Тошкент давлат маданият институти бакалавриатини, 2004 йил магистратурасини маданиятшунослик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида турли лавозимларда фаолият юритган.