loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тайинлов

Наврўз Айтмуратов Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раисининг тегишли буйруғи билан Бадиий ижодкорлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Айтмуратов Наурыз Барлиқбаевич 1990 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган.

2014 йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини архитектура ихтисослиги бўйича тамомлаган.

2015-2017 йилларда Нукус шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси мутахассиси, бошқарма ахборот-коммуникация технологиялари мутахассиси;

2017-2019 йиллар Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими матбуот ва жамотчилик билан ишлаш бўйича бош мутахассиси;

2019 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими ижодий ва илмий фаолият бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган. 2019 йилдан буён Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими аъзоси.

Шу йилнинг 3 июнида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлимининг умумий йиғилишида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими раҳбарлигига Айтмуратов Наврўз Барлиқбаевич номзоди маъқулланган эди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.