loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тайёргарлик қизғин

Жорий йилда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш чора-тадбирлари тўғрисида”  43-сон Баёни билан тасдиқланган Чора-тадбирлар Дастурида  Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида атоқли рассом ҳайкалини ўрнатиш ҳамда мактаб-интернатни замонавий қиёфада мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш вазифаси белгиланган.

Мазкур Баён ижроси доирасида, Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетидан мазкур таълим муассасасида мукаммал таъмирлаш ишлари қизғин кечаяпти, айни пайтда мактаб-интернат биносининг ички ва  ташқи қисмини пардозлаш ишлари  якунига етказилаяпти.

Яқин кунларда ушбу таълим маскани  Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллиги тадбирларига мезбонлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Бадиий академияси тизимида бўлган Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига жорий йил бошида  Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев номи берилган эди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.