loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Талабаларнинг ҳаяжонли дамлари

Шу кунларда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг битирув малакавий ишлари ҳимояси бўлиб ўтмоқда. Бугун, 16 июнь куни мазкур институт Амалий санъат факультети Ҳайкалторошлик йўналиши талабалари бу жараёндан ўтишди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Бадиий академия Бош илмий котиби Ф.Обиджонова институт ректори Н.Сайфуллаев ва комиссия аъзолари хамроҳлигида битирув малакавий ишлари билан танишишди.

Мазкур ҳимояда “Касбим менинг фахрим”, “Улғаяркан болалар беғам”, “Болалик даврим”, “Менинг қахрамонларим”, “Ички овоз”, “Миллий анъаналар” ва бошқа бир қатор Битирув малакавий ишлари комиссия аъзолари томонидан ҳар томонлама таҳлил этилиб, баҳоланди.

Ҳимояда талабаларга келажакда ўз устида янада кўпроқ ишлаб етук ижодкор бўлишлари учун лозим бўлган муҳим маслаҳатлар берилди.