loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Талабалар фотокўргазмаси старт олди

Бугун, 30 июнь куни Тошкент фотосуратлар уйида қўшалоқ сана – 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни ҳамда 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан  Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаларининг ижодий ишлари фотокўргазмаси очилди.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PressPhoto.uz фото агентлиги  ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу кўргазмада талабаларнинг фотоҳикоя ва спорт журналистикаси йўналишларидаги илк ишлари  асосий ўрин эгаллади.

Кўргазмада 30 нафар талабанинг 100 га яқин  фотоасарларида ижтимоий ҳаёт, турли хил касб эгаларининг иш жараёни ва уларнинг турмуш тарзи ҳамда ўзбек  спортчиларининг Осиё ўйинларидаги иштироки акс этган.

Фотокўргазмада  Дилруҳ Исомиддинова, Нодира Сулаймонова, Барно Дусиярова, Моҳичеҳра Мадиева, Асила Турсунбоева, Гуласал Нишонова, Гулноза Қодирова, Гулоро Юсупова, Ирода Фарҳодова, Мунира Турсунова, Жавоҳирбек Турсунов, Гулҳаё Ҳусанова  сингари яна бир қанча ёш истеъдодлар билан танишасиз.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, экспозициядан ўрин олган фотоасарлар Ўзбекистон фотожурналистикаси учун янги эшиклар очилаётганидан далолат беради.

Ушбу кўргазма юртимизда фотожурналистика соҳасини ривожлантириш, соҳага қизиқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

Кўргазма давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.