loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Талабалар чемпион билан учрашди

11 январь куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалар турар жойида “Чемпион билан учрашув” лойиҳаси доирасида ўзбек боксининг иқтидорли вакилларидан бири, 2016 йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича ғолиби Фазлиддин Ғоибназаров билан учрашув бўлиб ўтди.

Меҳмон дастлаб талабалар турар жойида ташкил этилган махсус спорт хонасига ташриф буюрди ҳамда кичик мастер-класс ўтказди. Шундан сўнг талабалар билан давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида Фазлиддин Ғоибназаров ўзининг боксдаги фаолияти, эришган ютуқлари, иродасини синовдан ўтказган воқеалар, юртимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб берди, талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Бугун ўзбек боксининг ривожида жамоавий бирдамлик муваффақиятларнинг асосий омили эканлигини таъкидлаган чемпион учрашув сўнгида талабаларга дасхат улашди.
Президентимиз томонидан ёшлар масаласида илгари сурилган 5 муҳим ташаббус ижроси борасида  ўтказилаётган бу каби учрашувлар – талабаларда спортга бўлган қизиқишни ошириш билан бирга улар қалбида ватанпарварлик туйғуси мустаҳкамланишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Эслатиб ўтамиз, иқтидорли боксчимиз XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича вазни 64 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсда озарбайжонлик Лорензо Коллазо Сотамайорни мағлубиятга учратиб, Олимпия олтин медалини қўлга киритган.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.