loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Таниқли журналист Муҳаммаднозим Мавлонов вафот этди

2020 йилнинг 26 сентябрь куни маҳоратли журналист, «O‘zbekiston 24» телеканали бош муҳаррири Муҳаммаднозим Мавлонов вафот этди.

Муҳаммаднозим Мавлонов 1964 йил 6 март куни Сурхондарё вилояти, Денов туманида туғилган. 

Узоқ йиллар «Ахборот» дирекциясида фаолият олиб борган ва турли мавзулардаги долзарб репортажлар тайёрлаган Муҳаммаднозим Мавлонов 1999 йилда  «Шуҳрат» медали билан тақдирланган. 

Ижодкор Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини, рассомларимиз ижодини  ҳам мунтазам ёритиб борар, фаол тарғиботчи эди.

Ўзбекистон  Бадиий  академияси  жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига, яқинларига  чуқур ҳамдардлик билдиради, Яратгандан сабр тилайди.

 

 

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.