loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тарих билан юзма-юз

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 25 декабрда Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳудудий бўлимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

15 март куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими галереясида Наманган давлат университети изланувчиси Шукурова Лобархоннинг «Манғитлар сулоласи ҳукм сурган ХVIII аср ўрталари- ХХ аср бошларида Бухоро амалий санъати» мавзусида диссертацияси юзасидан илмий-амалий конференция ўтказилди.

Унда Бадиий Ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими аъзолари, Наманган давлат университетининг санъатшунослик факультети талабалари қатнашдилар.Конференцияда талаба ёшларга Бухоро амалий санъати намуналаридан кўргазмали асарлар, намойиш килинди.

Савол-жавобларга бой ўтган конференция ёш ижодкор талабаларда катта қизиқиш уйғотиш баробарида тарихимизга оид кўплаб маълумотларни тақдим қилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.