loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тармоқ келишуви имзоланди

Бугун 27 январь куни Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси ўртасида соҳа ходимларини ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ва ҳуқуқий интеллектуал манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги 2021-2023 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишувини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тармоқ келишуви Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги тегишли Кодекс ҳамда Қонунларга, ҳусусан, “Касаба уюшмалари тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунларга ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Иш берувчилари конфедерацияси ўртасида тузилган Бош келишувга ҳамда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг қарор ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.

Ундаги шартлар соҳа ходимларининг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқлари ва имтиёзларини кафолатлаш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат мухофазаси, шартномани тузиш ва бекор қилиш масалаларини қамраб олади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.