loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тасарруфдаги мактабларга ташриф

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Бадиий академиянинг Бош илмий котиби Ф.Обиджонова шу кунларда хизмат сафарида бўлиб турибди.

Бош илмий котиб Ф.Обиджонова бугун тасарруфдаги Андижон ихтисослаштирилган санъат мактба-интернатига ташриф буюрди.

Ф.Обиджонова мактабдаги таълим жараёни, ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди, педагог ходимлар билан суҳбатлашди. Мактабда юқори синф ўқувчилари иштирокида ташкил этилган “Бободехқон” номли маҳорат дарси ва ижод жараёнини кузатди.

“Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент Фармони ижросини таъминлаш, иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Зулфия номидаги Давлат мукофотига Избоскан тумани саралаш босқичи ғолиблари билан мулоқот қилди ва мактаб маъмуриятига керакли кўрсатмаларни берди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.