loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Болалар ижоди

Бугун 18 июнь куни  Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида “Ёшларни қўллаб – қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” га бағишланган Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар мактабининг анъанавий “Ижодкор болалар” номли кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Кўргазмада ўқитувчилардан Олга Маннакова, Шоҳиста Раҳимова ва Нигора Мирсолиҳоваларнинг ўқувчилари чизган 100 га яқин ижодий ишлар намойиш қилинди.
Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби 2011 йилда ташкил қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан такомиллаштириш чора – тадбирлари” тўғрисидаги 2019 йил 30 сентябрдаги 4467 – сонли қарорига мувофиқ Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар маркази – мактабга айлантирилди. Аввал бу ерда 3та йўналиш бўлган бўлса, эндиликда 7та йўналиш ,ўйича иқтидорли болаларга машгъулотлар олиб борилади.

Болаларнинг қизиқишлари инобатга олинган ҳолда, уларнинг ижодий ва бадиий қобилиятини ривожлантириш ҳамда фойдали дам олишини ташкил этиш мақсадида мактабда 26 та турли хил тўгараклар фаолият олиб боради. Жумладан, “Тасвирий санъат”, “Тўқиш”, “Мунчоқли безак”, “Кулолчилик”, “Миллий рақс” кабиларга болаларнинг қизиқиши катта. Шу боис ҳам мактабда ҳозирда 600 дан ортиқ болалар шуғулланиб келишади.
Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар мактабига узоқ йиллардан бери Дилдора Яҳёева раҳбарлик қилиб келади.
Ўқув ва тарбия жараёни ўқув йилининг 15 центябридан 25 майигача давом этади.

Тўгаракларда ўқувчилар бўш вақтини мазмунли ўтказиш билан биргаликда касб – ҳунар асосларини ҳам ўрганиб келишмоқда. Мактабда 26 нафар мутахассис – педагоглар фаолият олиб боришади.
“Ёшларни қо”ллаб – қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” га бағишланган Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар мактабининг анъанавий “Ижодкор болалар” номли кўргазмасида қатнашган барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Рақс тўгарагининг ижодий чиқишлари барчага завқ улашди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.