loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

“Тасвирий санъат” тўгараги ташкил этилди

Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг биринчиси ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

5 та энг муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши ижросини таъминлаш борасида Ўзбекистон Бадиий академияси Kaмолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, институтнинг Tасвирий санъат факультети, Mиниатюра ва китоб графикаси кафедраси доценти Эркин Нурмонов пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 258-умумий ўрта таълим мактабида мактаб ёшидаги болаларга мўлжалланган  «Tасвирий санъат» тўгарагини ташкил этди. Тўгаракни йўлга қўйишдан мақсад – ёшларни санъатга кенг жалб этиш, улар ўртасида тасвирий санъатни тарғиб қилиш, қобилиятларини намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратишдан иборат. Зеро, ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади.

Tўгарак қатнашчилари устоздан тасвирий санъат сирларини ўрганиш баробарида ўз эстетик қарашларини  ҳам ривожлантириб боришмоқда.

Тўгарак раҳбари Э.Нурмонов сўзларига кўра, йил якунида тўгарак иштирокчиларининг биринчи кўргазмасини ташкил этиш режалаштирилган.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.