loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тошкент халқаро биенналега мезбонлик қилади

2020 йилнинг 15-20 декабрь кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида  “Тошкент қувончлари” VIII Халқаро болалар расмлари биенналеси ташкил қилинади.

Мазкур биеннале Низоми ва Концепцияси билан танишинг!

«ТОШКЕНТ ҚУВОНЧЛАРИ»

VIII ХАЛҚАРО БОЛАЛАР РАСМЛАРИ БИЕННАЛЕСИ НИЗОМИ

  1. Умумий қоидалар

Халқаро Биеннале болалар бадиий ижодиётини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон болаларининг дунё мамлакатларидаги тенгдошлари билан ўзаро ижодий мулоқот ва турли маданиятлар ҳақида тасаввурни бойитиш, янги изланувчан ихтиро иқтидорларини аниқлаш, тасвирий санъат борасида ёш санъатсеварларнинг касбий кўникмаларини такомиллаштириш учун қўшимча шароитлар яратиш, шунингдек, мактабгача ёшдаги, мактаб ёшидаги болаларнинг интеллектуал ўсишини рағбатлантириш, уларнинг Она-Ватани ва жаҳон тарихи ҳамда маданиятига қизиқиши, тасаввурини янада кенгайтириш мақсадида ўтказилади.

Иштирокчилар 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган мактабгача ёшдаги, мактаб ёшидаги болалар, жумладан имкониятлар чекланган болалар учун мослаштирилган мактаб-интернатлар ва Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари.

Танловга келиб тушган расмлар эгаларига қайтарилмайди. Ташкилотчиларнинг тасарруфида қолган бу ишлардан Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда, жумладан тематик кўргазмалар ташкил этишда муаллифнинг номини кўрсатган ҳолда фойдаланилади.

Биеннале ўз рамзига эга. Ундан босма, совға маҳсулотлари тайёрлашда, мамлакат конунчилигига мувофик белгиланган тартибда кўргазмалар ташкил этишда фойдаланилади.

Биенналеда иштирок этиш учун хақ олинмайди.

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи дирекция Халқаро болалар расмлари Биенналесини юкори ташкилий, ижодий савияда ўтказиш учун барча вазирликлар ва идораларнинг ишларини мувофиқлаштиради.

Халқаро биенналени ташкил этиш 3 босқичда амалга оширилади:

  • босқич – чет мамлакатлар ва мамлакатимиздаги манфаатдор ташкилотларга тегишли реклама-ахборот материалларини жўнатиш.
  • босқич – ишларнинг келиб тушиши ва уларнинг сараланиши.
  • босқич – кўргазмани ташкил этилиши, уни якунлаш ҳамда ғолиб ва совриндорларни аниқлаш, кўргазма каталогини чиқариш.
  •  

II. Ҳайъат

Таниқли рассомлар, санъатшунослар, болалар ижодиёти соҳасидаги мутахассислар, бадиий таълимнинг таниқли педагоглари, хорижий фуқаролар, ижодкор зиёлилардан иборат хайъат танлов якунларини белгилайди.

III. Совринлар

Гран-при Биенналенинг бош соврини ҳисобланади ва у диплом билан биргаликда битта иштирокчига топширилади.

Қуйидаги мукофотлар назарда тутилади:

Олтин медаль – диплом билан  – 7 та;

Кумуш медаль – диплом билан   – 7 та;

Бронза медаль – диплом билан  – 7 та;

Эсдалик медаллари                – 50 дона

Ишлари кўргазмага қўйилган иштирокчиларга «Тошкент қувончлари» VIII Халкаро болалар расмлари Биенналесининг сертификатлари берилади.

Турли давлат ва нодавлат ташкилотлар, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари томонидан «Мавзуни энг яхши ёритганлиги учун», «Касбий маҳорат учун», «Ижодий ҳаёлот» ва бошқа йуналишлар буйича рағбатлантирувчи соврин ҳамда мукофотлар таъсис этилган.

Тарбияланувчилари энг кўп совринли ўринларни эгаллаган ўқув юртлари ҳамда тугараклар махсус дипломларга сазовор булади.

Барча ишларни Ҳакамлар ҳайъати ёрдамида Ташкилий қўмита баҳолайди. Ҳакамлар қарори якуний бўлади.

Натижалар 2020 йил декабрь ойида эълон қилинади. Ғолиблар почта орқали индивидуал тарзда хабардор қилинади.

  1. Иштирокчилар учун шартлар

 Мавзулар

“Болалик дунёси”, “Менинг Ватаним”, “Мен яшаётган олам”, “Менинг орзуим”, “Мен билган Ўзбекистон”.

Расмларга қўйиладиган талаблар:

  • Ҳажми 30×40 cм бўлиши лозим
  • Ҳар бир ариза ота-она/васий/ўқитувчи томонидан 2020 йил давомида ёрдамсиз қилинган иш сифатида тасдиқланиши керак.
  • Ишлар: Иштирокчилар исталган материаллардан фойдаланишлари мумкин. Компьютердан чоп қилиш, линотасмалар, батиклар қабул қилинмайди.
  • Ижодий иш мустақил, ҳеч кимнинг ёрдамисиз ва индивидуал равишда ярвтилган бўлиши лозим.
  • Битта бола оммага намойиш қилинмаган битта ижодий иш билан иштирок этиши мумкин.
  • Тақдим қилинадиган ишлар расмийлаштирилмаган бўлиши керак.
  • Асарлар қайтарилмайди. Биенналенинг ташкилий қўмитаси барча асарлар учун муаллифлик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
  • Барча ишлар тўғри қадоқланган, маркаланган ва Биенналенинг Ташкилий қўмитасига юборилган бўлиши керак.

Эслатма

Илтимос, иштирокчи анкетасини кесиб олиб, тўлдиринг ва расм билан бирга Биенналенинг Ташкилий қўмитаси манзилига юборинг.

Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар 5-15 ёш

Ариза бериш муддати

1 ноябрь- 10 декабрь 2020 й. (иштирокчининг иши ўша кунгача Биенналенинг Ташкилий қўмитаси томонидан қабул қилинган бўлиши керак)

Қўшимча маълумотлар

Шуни эсда тутингки, иштирокчи анкетасидаги барча маълумотлар тўлиқ ҳарфлар билан тўлдирилиши керак. Маълумот етишмаслиги иштирокчининг исмини, асар номини нотўғри ўқиш ёки ғолиб совринни қайтариш каби хатоларга олиб келиши мумкин. Етказиб беришда ёки юк сифатида нақд пул билан юборилган ишлар қабул қилинмайди.

Боғланиш учун маълумот

“Тошкент қувончлари” Халқаро болалар расмлари биенналеси дирекцияси

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри 100037, Юсуф Хос Хожиб кўчаси 37 «А»

Тел.: +998-71-2527473

Факс: +998-71-2527473

Электрон почта манзили:

d.khudoyberganova@mail.ru

fusmanov@hotmail.com

Веб сайт: www.art-academy.uz

VIII “Тошкент қувончлари” Халқаро болалар расмлари биенналеси

Ариза шакли

 Иштирокчи томонидан тўлдирилиши керак. Илтимос, тўлиқ ҳарфлар билан тўлдиринг ва ишингизни юқори чап бурчагига илова қилинг.

 

Иштирокчи::

 

Исм

Фамиля

Ёши:

Жинси (А/Э):

Туғилган сана (ой/кун/йил):

Манзил:

Доимий яшайдиган мамлакати:

Фуқаролиги:

Ижодий ишнинг номи:

 

Тел:

Факс:

Электрон манзил:

       

 

VIII “Тошкент қувончлари” Халқаро болалар расмлари биенналеси

Ариза шакли

Ташкилот томонидан тўлдирилиши керак. Илтимос, тўлиқ ҳарфлар билан тўлдиринг ва расмингизни орқа томониннг юқори чап бурчагига илова қилинг.

 

Ташкилот номи:

 

 

Ташкилот вакили:

Манзил:

Жойлашган доимий давлат:

Жўнатилган ишлар сони:

 

Тел:

Факс:

Электрон манзил:

“Тошкент қувончлари” VIII Халқаро болалар расмлари биенналеси концепцияси

 Ташкилотчилар: Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди, тегишли вазирлик ва идоралар.

 Ўтказиладиган жой: Тошкент шаҳри, Марказий кўргазмалар зали

Ўтказилиш вақти: 15 – 20 декабрь 2020 йил

Биенналенинг асосий мавзулари: “Болалик дунёси”, “Менинг Ватаним”, “Мен яшаётган олам”, “Менинг орзуим”, “Мен билган Ўзбекистон”.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ижодкорларни, миллий ўзлигимизни англаш ғояларини тараннум етувчи юксак даражадаги ёрқин санъат асарларини яратишдаги фаолиятини рағбатлантириш ва болалар санъатини ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

 “Тошкент қувончлари” Халқаро болалар расмлари биенналеси 2004 йилдан буён ҳар икки йилда бир марта ўтказилиб келинади. Мазкур халқаро биенналени ўтказишдан асосий мақсад турли халқларга мансуб дунё болаларини ягона ғоя остида бирлаштириш, уларнинг ички оламини тасвирий санъат орқали юзага чиқариш, улар ўртасида мулоқотни шакллантириш, шу билан бирга, жаҳон миқёсида болалар тасвирий санъатига нафақат хорижий мамлакатлар, балки халқаро ташкилотларни ҳам жалб қилишдан иборатдир. Биенналеда иштирокчи давлатлар сонининг йилдан – йилга ортиб бориши ушбу танловнинг болалар ҳаётида муҳимлигини кўрсатади.

“Тошкент қувончлари” VIII халқаро болалар расмлари биенналесида  5 ёшдан 15 ёшгача бўлган ижодкор болаларнинг ишлари 3 гуруҳга ажратилиб, баҳоланади: 5 ёшдан 7 ёшгача, 8 ёшдан 12 ёшгача ва 13 ёшдан 15 ёшгача. Халқаро биенналега дунёнинг кўплаб мамлакатларидан ёш иштирокчилар ўз ижодий ишлари билан қатнашишлари кутилмоқда.

Биенналенинг барча тадбирлари оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиб боради.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.