loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Устоз ва мураббийларга эҳтиром!

Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Анжуманлар залида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда устоз ва мураббийларни табриклаш учун Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нур сўзга чиқди ва ўқитувчилик касби азал – азалдан энг эътиборли ва улуғ касблардан бири эканлигини, илму маърифат ва касб-ҳунарни авлоддан-авлодга элтувчи, ўқувчилар қалбини илму зиё нури ила нурафшон этувчи инсонлар эканлигини таъкидлаб, барчани ушбу улуғ байрам билан муборакбод этди.

Тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишлари ҳамда бадиий таълимни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал этиб келаётган Бадиий академия тизимида бугунги кунда жами 16 та таълим муассасасида устоз-мураббийлар ёшларимизга санъат сирларини ўргатиб келишмоқда.

Иқтидор, истеъдод — бу инъом, уни тарбиялаш, қўллаб-қувватлаш лозим. Иқтидорли ёшларни юзага чиқариш, уларга имкон бериш, халқимизнинг бой маданий мероси, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн анъаналарини иқтидорли ёшларимизга чуқур ўргатиш – соҳанинг келгуси ривожи гаровидир. Устоз-мураббийлар мана шундай шарафли вазифани зиммасига олиб, юзлаб шогирдлар тарбиялашмоқда.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарори, “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 21 апрелдаги 4688-сон қарори замон талабларига мос бадиий таълим тизимини кенг йўлга қўйишда муносиб шароит яратди.

Жорий 2021 йил – соҳа фидокорлари ҳаётида янгиликларга бой бўлди. Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармони билан бошқа соҳалар қатори маданият, таълим йўналишида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилиб келаётган устозлар, хусусан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессорлари – Саъдулла Абдуллаев, Баҳодир Жалолов, Жавлон Умарбеков, Алишер Мирзаев I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони, шу олийгоҳ доценти Дилором Тошхўжаева, Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқитувчиси Виктор Лебедов II даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги муносабати билан Президентимиз Фармонига мувофиқ Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби директори Умиджон Ҳакимов “Шуҳрат” медалига сазовор бўлди. Яна Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев, Бадиий академиянинг Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Мирзохид Қурбонов “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.

Тарбия, билим ўчоғи бўлмиш таълим муассасаларимизда ҳам янгиликлар бисёр. Бадиий академия тасарруфидаги Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабининг қўшимча янги ўқув биносига тамал тоши қўйилган бўлса, Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига атоқли рассом Рўзи Чориев номи берилди, Қорақалпоғистон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати янгидан эшик очди. Қолаверса жорий йилда ўзбек тасвирий санъати ривожига улкан ҳисса қўшиш баробарида юзлаб шогирдлар етиштириб берган Малик Набиев, Раҳим Ахмедов, Рўзи Чориев сингари рассомларнинг хотираси улуғланиб, таваллуд саналари кенг нишонланади. Буларнинг барчасини аввало, кўзланган орзу-мақсадлар рўёби, шу билан бирга устозларнинг машаққатли, шарафли, фидокорона меҳнатига берилган муносиб баҳо, деб айтиш мумкин.

Дарҳақиқат, устоз ва мураббийлар ҳар доим жамият тараққиётини белгилашда асосий ўринни эгаллаган. Шу нуқтаи-назардан ушбу шарафли касб эгаларига юксак эҳтиром билдирилади, эъзозланади. Халқимизнинг «Устоз отангдан улуғ” деган нақлида ҳам устозларга бўлган самимий ҳурмат намоён. Ҳаётда эришилган  муваффақият, ютуқлар замирида уларнинг беқиёс ҳиссаси борлиги доимо улкан миннатдорлик туйғусини уйғотади.

Ўзбекистон Бадиий академияси тизимида фидокорона меҳнат қилаётган бир қатор профессор-ўқитувчилар 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бадиий таълим соҳасидаги самарали хизмати ҳамда ижодкор ёшларни баркамол этиб тарбиялашга қўшаётган хиссаси учун 

Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг ўқитувчилари :

Рахимова Ноила Мухитдиновна – Рассомлик бўлими ўқитувчиси,

Рахмонов Джурат Сабирович – Рассомлик бўлими ўқитувчиси,

Игамова Муяссар Мирзаганиевна – Рассомлик бўлими ўқитувчиси,

Шоумаров Шорасул Аббасович – Мусиқа бўлими ўқитувчиси,

Субботина Людмила Николаевна – Мусиқа бўлими ўқитувчиси,

Алексеева Ирина Юрьевна – Мусиқа бўлими ўқитувчиси,

Косимова Халима Нишанбаевна – Физика фани ўқитувчиси,

Каттаева Моҳира Наджимовна – Тарих фани ўқитувчиси,

Юсупалиева Максуда Маматовна – Математика фани ўқитувчиси,

Турсунова Фарида Хамидуллаевна – Она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси,

Нигматов Сардор Рустамович – Касбий таълим ишлари бўйича директор  ўринбосари,

Икрамов Нодир Бахрамович – Ўқув ишлари бўйича директор  ўринбосари.

Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби ўқитувчилари:

Абдуғаниева Диёра Саъдулла қизи – Махсус фан ўқитувчиси

Азимова Гулнора Дилшотовна – Махсус фан ўқитувчиси

Каримов Бунёд Қурбонович – Махсус фан ўқитувчиси

Иргашев Равшан Сабиржанович – Махсус фан ўқитувчиси

Тулахўжаева Саодат Мавлановна – Физика фан ўқитувчиси

Бобомуродова Шаҳноза Омоновна – Биология фани ўқитувчиси

Хужаев Низомиддин Норбутаевич – Махсус фан ўқитувчиси

Муродов Шоносир Шоазизович – мактаб услубчиси

Ашуров Бекзод Маърифович – бўлим бошлиғи

Жамолдинов Бахтиёр Шахобидинович – Касбий таълим ишлари бўйича директор ўрибосари

Нигматов Жаҳонгир Мухаммадалиевич – Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

Шакаримов Учқун Шаисламович – Ўқув ишлари бўйича директор  ўринбосари

Певел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқитувчилари:

Игнатьева Ольга Васильевна – Рангтасвир фани ўқитувчиси

Холиқов Миржалол Рахматилла ўғли – Театр саҳна безаги фани ўқитувчиси

Қўзиева Шоира Ходиходжаевна – Рангтасвир фани ўқитувчиси

Эрматова Дилфуза Абдусаломовна – Тарихий театр либослари рассоми фани ўқитувчиси

Сатторов Рустам Тожимирзаевич – Рангтасвир фани ўқитувчиси

Эргашева Оқибат Талатовна – Тарихий театр либослари рассоми фани ўқитувчиси

Зияева Дилдора Рисбаевна – Тарихий театр либослари рассоми фани ўқитувчиси

Рўзимов Рашид Сийлханович – Рангтасвир фани ўқитувчиси

Шобаратов Патхиддин Пазлиддинович – Рангтасвир фани ўқитувчиси

Шин Игорь Николаевич – Маҳобатли рангтасвир фани ўқитувчиси

Крюкова Мария Дмитриевна – Графика фани ўқитувчиси

Ахмедов Сардорбек Юсуфбаевич – Графика фани ўқитувчиси

Чибисов Анатолий Канстантинович – Рангтасвир фани ўқитувчиси

Хасан Исакжонов – Безакли амалий санъат фани ўқитувчиси

Юлдашев Азамат Марипжонович – Ёшлар иттифоқи етакчиси

Холмухамедов Жасур Ботирович – Касбий таълим ишлари бўйича директор ўринбосари

Зокиржонов Фарход Зокиржон ўғли – Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

Ражабов Нодирбек Зокирович – Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик  ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари:

Кобилова Феруза Насруллаевна – Санъат тарихи ва назарияси кафедраси катта ўқитувчиси,

Фадеева Татьяна Валерьевна – Театр безаги рангтасвир кафедраси катта ўқитувчиси,

Максумова Фарида Абдураззаковна – Санъат тарихи ва назарияси кафедраси доценти,

Тюрин Александр Иванович – Маҳобатли рангтасвир кафедраси доценти,

Башарова Лайла Қутлуқовна – Тасвирий санъат факультети Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси доценти,

Назаров Бахтиёр Мухаммадиевич – Театр безаги рангтасвир кафедраси профессори,

Файзуллахон Ахмадалиев – Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори,

Кадиров Гафур Кобилович – Маҳобатли рангтасвир кафедраси профессори,

Йигитали Турсунназаров – Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори,

Икрамджанов Акмалджан Тураевич – Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори,

Жалолов Баҳодир Фазлетдинович – Маҳобатли рангтасвир кафедраси профессори,

Абдуллаев Сагдулла Асадуллаевич – Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори,

Умарбеков Джавлят Юсупович – Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори,

Ташмуратов Мухаммадёр Эргашевич – Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори,

Рахметов Сабиржон Гафурович – Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори – Ўзбекистон Бадиий академиясининг дипломлари билан тақдирландилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.