loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Устоз-мураббийдан маҳорат сабоғи

Бугун, 30 март куни Андижон ихтисолаштирилган санъат мактаб-интернатида ”Устоз маҳорати» номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Андижон давлат университети ўқитувчиси, рассом Ахмаджон Маматалиев билан ижодий учрашув ва маҳорат машғулотлари бўлиб ўтди. 

Рассом тасвирий санъат йўналишида таҳсил олаётган ёшларни мутахассислик бўйича қизиқиш ва билимларини  янада ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур учрашувда  ўқувчиларга  натурага қараб расм чизиш босқичлари тўғрисида  батафсил тушунча  берди.  Шунингдек, портрет чизиш бўйича маҳорат дарсида юз мутаносиблигини ўлчаш, махсус ўлчамлар асосида портрет  ишлаш қоидалари билан ўртоқлашди. Ўқувчилар шунингдек,сувли ва мойбўёқда ишлаш қоидалари юзасидан ҳам умумий билимларини мустаҳкамладилар.

Тадбир сўнгида ўқувчилар келгуси ижодий фаолиятда хизмат қиладиган  билим ва тажриба олганликларини эътироф этиб, устоз ижодкорга ўз маннатдорчилигини билдирдилар.

 

Улуғбек Тожибоев,

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси  Андижон вилоят бўлими бош мутахассиси

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.