— Шогирдларим Бегижон Абдуқаҳҳоров, Ҳасан Азимов Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказилаётган халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали, “Тошкент қувончлари” халқаро болалар расмлари биенналесида олтин ва бронза медалларни қўлга киритишган. Уларнинг болажонларга ўтказган маҳорат дарсларини кузатиб, устоз-шогирд анъанаси давом этаётганидан жуда хурсанд бўлдим, фахрландим. Маҳсадим ҳам кичик шогирдларни катта шогирдлар билан таништириш, мулоқот ташкил қилиш эди. Тадбирда болажонлар талаба шогирдларим билан берилиб расм чизишди, байрамда мазза қилиб ўйнаб-кулишди. Ўйлайманки, болажонларда тасвирий санъатга бўлган қизиқиш яна бир карра мустаҳкамланди, — дейди мураббий рассом Ашурмат Мамасолиев.