loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Стажёр-тадқиқотчилар билан учрашув

Бугун, 3 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси)га ўқишга қабул қилинган стажёр-тадқиқотчилар Бадиий академияга ташриф буюришди.

Шу йил 18-19 ноябрь кунлари Бадиий академияда Қабул комиссияси томонидан мутахассислиги бўйича ўтказилган суҳбат натижасида талабгорлардан 10 нафари стажёр-тадқиқотчиликка саралаб олинди.

Бадиий академияда раис Акмал Нур ва стажёр-тадқиқотчилари учрашуви ташкил қилинди,ўзаро мулоқот чоғида ўзларини қизиқтирган савоолларга батафсил жавоб олишди.
Стажёр-тадқиқотчилар тасвирий ва амалий безак санъат турлари – дастгоҳли рангтасвир, маҳобатли рангтасвир, дастгоҳ ва китоб графикаси, хаттотлик ва миниатюра бўйича ўқиб, ижодий амалиёт ўтайдилар, маҳорат оширадилар.

Маълумки, ўқиш давомида ҳар бир стажёр-тадқиқотчи алоҳида ижодий устахона билан таъминланади, ишлаш учун хомашё ва бошқа анжомлар ажратилади. Учрашувдан сўнг, стажёрлар ижодий хоналар шарт-шароитлари билан танишишди, ҳар бирига ижодий устахона бириктирилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.