loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Фаолият самарадорлиги таъминланади

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Иброхим Валихўжаев ва масъул котиб Наргиза Мусахўжаева Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтишди. Вакиллар сафар давомида уюшманинг Қоракалпоғистон бўлими навбатдаги умумий йиғилишида иштирок этишди.

Йиғилишда уюшма бўлими иш фаолияти самарадорлигини ошириш, ижодий ишларнинг савиясини юқори даражага кўтариш, белгиланган маданий-маърифий, кўргазмали тадбирларни ўз муддатида ташкил этиш ва ўтказиш, ёш рассомларга имкониятлар яратиш ва Республика бўйлаб ўтказиладиган плэнерларда Қорақалпоғистон рассомларининг фаол иштирокини таъминлаш масалалари бўйича фикр алмашилди, тавсиялар берилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.