loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Фестивалда таниқли рассомлар ва ёшлар иштирок этди

14-16 май кунлари Чирчиқ шаҳрида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида бўлиб ўтган фестивалда Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо рассом-усталар ҳам фаол иштирок этди.

Фестиваль доирасида пленэр, турли йўналишда кўргазмалар ва маҳорат машғулотлари ташкил қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари – Ашурмуҳаммад Мамасолиев, Солий Қодиров, Жасур Жумаев, Камолиддин Карабаев, Мухтор Нутфуллаев ёшлар учун маҳорат саболқри ўтказишди. Роберт Ким, Моҳира Маматкаримова, Дониёр Эшпўлатов пленэрда қатнашиб, ўз ижодий ишларини намойиш этишди.

Шунингдек, кўнгилли ёшлар, Чирчиқ давлат педагогика институти талабалари, Чирчиқ шаҳар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари фестивал доирасидаги кўргазма ва пленэрда фаол иштирок этиш баробарида санъат ихлосмандларига ўз маҳоратларини кўрсатишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.