loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Фестиваль доирасида кўргазма

Халқаро гуллар фестивалининг 60-юбилейи доирасида Наманган шаҳридаги Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси галереясида «Ҳиндистоннинг ёзма мероси: ҳинд-ислом хаттотлигида ёзиш санъати» мавзусида кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ва Ҳиндистоннинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат, Лаъл Баҳодур Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази директори Чандра Шекхар иштирок этди.

Галереяда 100 га яқин ҳинд-ислом хаттотлик санъти асарлари намойиш этилмоқда.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.