loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Фестиваль очилиши

19 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ушбу санъат ҳафталиги янги истеъдодларни юзага чиқариш, ижодий алмашинув, устоз-шогирд анъаналари бардавомлигини таъминлаш, жаҳонга ўзбек тасвирий ва амалий санъати ютуқларини кенг танитишга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди, нафосат байрамини ташкил этиш ва ўтказишда амалий ёрдам берган ҳамкор ташкилот, муассасаларга миннатдорлик билдирди, фестиваль ишига муваффақият тилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.