Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида давом этган тадбирларда мактаб-интернат тасвирий ва амалий санъат ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари хам ўз ижодий ишлари билан фаол қатнашди, кўргазмалар ташкил этишди, айниқса ёшларнинг либос дизайни намойиши, «Рангин дунё» мавзусида ижодий композицияси тақдимоти катта қизиқиш уйғотди.
Фестиваль давомида Хоразм ИСМИга Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Файзулла Ахмадалиев, Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИ профессор ўқитувчиси Эркабой Машарипов, Қорақалпоғистоннинг таниқли рассоми, академик Сарсенбай Бойбосинов, хоразмлик рассом, академик Отахон Оллаберганов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари Ф.Тошмухамедов ташриф буюриб, ёш истеъдодлар билан учрашув, ижодий суҳбат ва маҳорат дарслари ўтказишди, улар ижоди билан яқиндан танишишди.