loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Халқаро кузатувчи билан учрашув

23 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур Ўзбекистон Президенти сайловига халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган Латвия университети Академик кутубхонаси директори Вета Коцере билан учрашув ўтказди.

Вета Коцере 2009 йилдан бери Латвия университети Академик кутубхонасида раҳбарлик қилади. Ўзбекистонга илгари ҳам келган. Жумладан, 2014 йилнинг май ойида Самарқанд шаҳрида ўтган «Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти» номли халқаро конференцияда иштирок этиб, “Ўрта асрлар Шарқ мутафаккирларининг Латвиядаги мероси” мавзусида маъруза қилган.

Акмал Нур хорижлик меҳмонни ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистонда тасвирий санъатни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, соҳа ижодкорларини қўллаб-қувватлаш, муносиб шароит яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Меҳмон Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятининг асосий йўналишлари, жумладан, тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳасида кечаётган янгиликлар, амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача таништирилди.

— Ўзбекистон дунёга кўплаб алломаларни етиштириб берган юрт. Икки халқнинг ўзига хос тарихий алоқалари давом этиб келмоқда. Латвия ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги яқинлик, дўстона алоқалар бизни ўзаро янада яқинлаштиради. Ўзбекистонга ташриф буюриб, муҳим сиёсий жараён – Президент сайловларида иштирок этаётганим, юртингизда барча соҳаларда жадал кечаётган ислоҳотлар билан танишишга муяссар бўлганимдан мамнунман, — деди Вета Коцере.

Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.