loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Хива манзаралари

Баҳорнинг илк кунлари Бадиий академиянинг Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчиси Хадича Эрматова бир гуруҳ шогирдлари хамроҳлигида жаҳон шаҳарлари ичида бой тарихи билан ажралиб турадиган Хива шаҳрида пленерга чиқди.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Хоразм вилоят бўлими аъзоси Х.Эрматова қадим тарих ва замонавий руҳ уйғунлашган Хива шаҳри қиёфаси кейинги йилларда тубдан ўзгариб, маҳаллий ва хорижлик туристларни ўзига янада кўплаб чорлаб келаётганини таъкидлади.

Пленерда очиқ осмон остидаги музей, деб аталмиш Хиванинг қадимий меъморчилик обидалари рангларда акс эттирилди.

Президентимизнинг 5 муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон манзаралари” акцияси доирасида жойларда ўтказилаётган бу каби пленерлар аждодларимиздан  қолган  меросимизга бўлган эътиборни ошириш, хорижлик сайёҳларни халқимизнинг неча минг асрлик тарихи, асори-атиқалари, миллий-маданий қадриятлари билан яқиндан таништиришга хизмат қилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.