loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Хушхабар!

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 28 июнда қабул қилган “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида” ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 1-босқич талабаси Анваров Фазлиддин Убайдулла ўғли “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди.

Мазкур давлат мукофоти мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, янги Ўзбекистонни барпо этиш ва унинг халқаро нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизга муносиб рағбатлантириш мақсадида берилади.

Фазлиддинни мана шундай юксак мукофот билан муборакбод этамиз

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.