loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Шарқ ноталари

И. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида рассом Николай Карахан таваллудининг 120 йиллиги муносабати билан ушбу мўйқалам соҳибининг  асарларидан иборат  «Шарқ ноталари» номли кўргазма очилди.

Кўргазмада рассомнинг музей фондида сақланаётган 80 га яқин турли жанрда яратилган асарлари ўрин олган

 

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими жамоаси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими аъзолари ҳамда қорақалпоғистонлик рассомлар кўргазма очилишида иштирок этиб, Н. Карахан ижоди хусусида ўзаро фикр алмашдилар.

Кўргазма жорий йил охирига қадар давом этади.