loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Шоирга ёдгорлик

27 октябрь куни Ўзбекистон халқ шоири, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Шукрулло таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан адиб яшаб, ижод қилган уйга ўрнатилган хотира лавҳининг очилиш маросими ўтказилди.

Кенг жамоатчилик, шоирнинг яқин қариндошлари, шогирдлари иштирокидаги тадбирда серқирра ижодкор ҳаёт йўли ҳақида сўз борди,щоир шеърларидан намуналар ўқилди.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ҳайкалтарошлар шўбаси раиси Тўлаган Тожихўжаев ижодкор сиймосини яратишда унинг қайси жиҳатларига эътибор қаратилгани ҳақида сўзлади. Шукрулло билан учрашувини эслаб ўтди.

 –Отам бошидан кўплаб қийинчилик даврларни ўтказди, –дейди Толийҳа Маматова. – Аммо шундай оғир кунларда ҳам китоб ўқишдан тўхтамаган. Китоб ўқишдан тўхтамаган инсон фикрлашдан тўхтамайди, дейишади. Отам ҳар доим ижод билан банд бўлган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Бадиий академияси жамоасига хотира лавҳи учун, эътибор учун миннатдорчилик билдираман. 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.